date
views 4 989

Австралияда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат қайд этилди

Австралияда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат қайд этилди
Австралияда рекорд даражадаги иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар берди.
Хабар берилишича, Австралияда кундузи ҳарорат ўртача +40 даражага етган, тунда эса ҳаво ҳароати +35,9 даражани ташкил қилган.
Қисқа вақти ичида ҳароратнинг +42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Метеорологларнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳарорати бутун Австралия бўйлаб ўндан ортиқ жойда рекордларни қайд этган.
Бундай иссиқ ҳарорат ёввойи ҳайвонларнинг ўлимига, ўрмон ёнғинларига сабаб бўлган. Жанубий Австралияда жазирама сабабли 16 киши касалхонага ётқизилган.
Бир нечта штатда расмийлар одамларни уйда қолишга ва камроқ жисмоний ҳаракат қилишга чақирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат қайд этилди