18:58 / 19.01.2019
4 956

Италиянинг Самбука шаҳридаги уйлар 1 еврога сотилмоқда

Италиянинг Самбука шаҳридаги уйлар 1 еврога сотилмоқда
Италиянинг Самбука шаҳри расмийлари тарихий биноларнинг ҳар бири 1 еврога сотилишини эълон қилди. Бу ҳақда Daryo хабар берди.
Италиянинг бошқа шаҳарларидаги каби Самбукада ҳам аҳоли сонининг кескин қисқариши юз берди. Қариялар вафот этяпти, ёшлар катта шаҳарларга кўчиб кетяпти.

«Биз аҳолига ажойиб битим таклиф қиляпмиз. Бу эътибор тортиш учун қилинадиган реклама эмас. 1 евродан сотувга қўйилган уйларнинг ҳаммаси шаҳар ҳокимиятига тегишли. Шунинг учун бу ерда ҳеч қандай даллоллар бўлмайди,» — дейди Самбуки мерининг ўринбосари ва туризм бўйича маслаҳатчиси Жузеппе Качиоппо.

Лекин янги харидорлар уйни ўз ҳисобларидан таъмирлаши керак бўлади. Бундай эски уйлардан кўпи капитал таъмир ва мўмайгина сармоя талаб қилади. Сотувга 40 квадрат метрдан 150 квадрат метргача бўлган уйлар қўйилган. Таъмирлаш учун 15 минг евродан (таxминан $17,2 минг) кам пул кетмайди.

Шунингдек, янги уй эгалари шаҳар ғазнасига 5 минг евро ($5,7 минг) миқдорида гаров пули тўлаши керак. Таъмир тугагач, бу пуллар яна тўлиқ қайтариб берилади. Шундай қилиб, $1 дан сал кўпроқ инвестиция аслида $23 минг xаражатни талаб қилади.
Лекин Качиоппонинг таъкидлашича, уйлар шунга арзийди. Чунки Самбука «Нур шаҳри», «Ердаги жаннат» номлари билан машҳур.

«Биз тарихни ўзида жамлаган табиат қўриқхоналарида жойлашганмиз. Ажабтовур соҳиллар, ўрмонлар, тоғлар бизни ўраб туради. Бу ерлар дам олиш учун тинч, осойишта ва роҳатбаҳш жой,» — дейди Качиоппо.

Ҳозиргача бир қанча уйлар сотиб бўлинди.
Маълумот учун: Самбука 2016 йил «Энг гўзал шаҳар» дея эътироф этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиянинг Самбука шаҳридаги уйлар 1 еврога сотилмоқда