
Тожикистонда яшовчи 25 ёшли Элёр Тўхтаев анчадан бери синглисининг қаллиғи 19 яшар Вали Орифзодага нисбатан тиш қайраб юрарди. Йўқ, йигитнинг ўзи жуда тартибли, ақлли ва шинаванда эди. Синглиси билан тўйни чўзиб узоқ вақтдан бери учрашиб юриши ёқмасди.
Охири аламидан чиқишга аҳд қилди. Яқинда кечаси бўлғуси куёвни кўчада пойлаб турди. Келгач, Валини рўмол билан бўғиб ўлдириб, мурдасини ариққа оқизиб юборди.
Ҳозирда Элёр қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.