09:35 / 20.01.2019
5 553

Энг жозибали ва арзон пойтахт-шаҳарлар рейтинги

Энг жозибали ва арзон пойтахт-шаҳарлар рейтинги
Дунёнинг энг жозибали ва нарх-навоси чўнтакбоп пойтахт-шаҳарлари рейтинги тақдим этилди. Бу ҳақда «Business Insider» нашри ушбу натижани икки рейтинг асосида шакллантирди.

Аввалига Британиянинг «Cuba Holidays» сайёҳлик агентлиги маълумотлари ўрганилди. Меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, экскурсияларга чипталар ва транспортда юриш нархлари солиштириб чиқилди.
Кейин энг арзон пойтахт-шаҳарлар орасидан энг жозибадорлари танлаб олинди. Бунда «Euromonitor International» маълумотларидан фойдаланилди.

Индонезия пойтахти — Жакарта ўзига хос бу рейтинг етакчисига айланди — ҳам арзон, ҳам бу ерга келганингизга пушаймон бўлмайсиз. Иккинчи ўринда — Буэнос-Айрес (Аргентина), учинчи — Пномпень (Камбоджа), тўртинчи — Қоҳира (Миср) ва бешинчи Мехико — (Мексика).
Етакчи ўнликнинг иккинчи қисмидан Москва (Россия), Ар-Риёд (Саудия Арабистони), Лима (Перу), Куала-Лумпур (Малайзия) ва Варшава (Польша) жой олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг жозибали ва арзон пойтахт-шаҳарлар рейтинги