Трамп “эски қадрдон глобал иссиқлик”ни қўмсаб қолди

  • 21 январь 2019, 00:30
  • 2 015
  • Дунё
  • Трамп “эски қадрдон глобал иссиқлик”ни қўмсаб қолди
    АҚШ президенти Дональд Трамп америкаликларни кучли қор ёғиши туфайли ўз уйларини имкони борича тарк этмасликка чақирди. У бу ҳақда Twitter`да айтиб ўтди.

    “Эҳтиёт бўлинг ва уйингиздан чиқмасликка ҳаракат қилинг. Мамлакатнинг катта қисми фавқулодда кўп миқдордаги қордан ва деярли рекорд даражадаги совуқдан азият чекмоқда”, деб ёзган Трамп ва “бироз эски қадрдон глобал иссиқликни ҳис қилиш ёмон бўлмас эди” деб қўшимча қилган.

    Аввалроқ АҚШ миллий метеорологик хизмати Миссури ва Мэн штатлари ўртасидаги ҳудудда жойлашган 15 та штатда қор ёғишдан огоҳлантиришни эълон қилган. Баъзи туманларда 25 смгача қор ёғган.

    Трамп шунга ўхшаш баёнотни 2017 йил охирида мамлакатнинг шарқий соҳилбўйидаги аномал совуққа изоҳида айтиб айтган. Трампнинг таъкидлашича, АҚШ мамлакатда курашиш учун триллионлаб доллар сарфланмоқчи бўлаётган глобал иссиқликдан наф олиши мумкин.

    » » Трамп “эски қадрдон глобал иссиқлик”ни қўмсаб қолди