Фото: «Главред»
Украинанинг собиқ бош вазири, «Батькивщина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко мамлакат президентлиги учун сайловларга ўз номзодини қўйишини маълум қилди. Киевда ўз тарафдорлари билан учрашувда Тимошенко Украина зудлик билан ислоҳотлар ўтказишга муҳтожлигини билдирди.
Сисатчи хоним президентликка сайланса давлатнинг Миллий банк устидан тўлиқ назоратини ўрнатишга, аҳолининг даромадларини оширишга ва солиқларни камайтиришга ваъда берди.
«Менинг мақсадим — Буюк Украина. Шунинг учун президентликка номзодимни қўйдим», — таъкидлади Тимошенко.
Тимошенко мамлакат учун оғриқли масалалар — Қрим ва Украина шарқидаги ўзини мустақил дея эълон қилган республикалар масаласига ҳам тўхталди. У бу ҳудудларни Будапешт меморандуми асосида тинч йўл билан қайтаришга умид қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, Тимошенко 1994 йили ҳам президентликка номзодини илгари сурган, бироқ Виктор Януковичга ютқазганди. Кейинчалик унга қарши жиноят иши ҳам очилган. 2014 йили, «майдон» воқеаларидан сўнг у яна сиёсатга қайтди.
Энг қизиғи, Юлия Тимошенко ғалати бир ваъда ҳам берди: агарда халқ уни президентликка сайласа, у эса кўнгилдагидек ишлай олмаса 100 кундан сўнг лавозимидан истеъфо беради...
Сўровномага кўра, айни пайтда президентликка номзодини қўйганлар орасида халқ ишончини қозониш борасида Тимошенко 20,8 фоиз кўрсаткич билан рақибларини сезиларли даражада ортда қолдирмоқда. Масалан, иккинчи ўриндаги Владимир Зеленскийга сайловчиларнинг 13,4 фоизи, амалдаги президент Петр Порошенкога фақат 11,1 фоизи ишонмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар