Аралаш йўналиш (ММА) жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов ўғли фаолиятини якунлашдан олдин учрашиши мумкин бўлган уч нафар спортчини маълум қилди. У бу жангчилар исмини Instagram’да ёзган.
Катта Нурмагомедовнинг маълум қилишича, ўғли ММА жангчилари Жорж Сен-Пьер ва Тони Фергюсон, шунингдек боксчи Флойд Мэйуэзер билан жанг қилиши керак. «Уч йигит. Кейин у фаолиятини тугатиб, тарихдаги энг буюк спортчи бўла олади», - дея ёзган спортчининг отаси.
Декабрь ойида Абдулманноп Нурмагомедов ўғли фаолияти якунига қадар уч ёки тўртта жанг ўтказишини маълум қилганди. Улардан фақат биттаси Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) шафелиги остида бўлиб ўтади. Жангчи промоушеннинг енгил вазндаги чемпиони саналади, у октябрь ойида ирландиялик Конор Макгрегорни мағлуб этиб, унвонини ҳимоя қилди.
Шундан сўнг 30 ёшли спортчи октагонга чиқмади. У Мэйуэзерни жангга чақирди, бироқ боксчи баҳс бокс қоидаларига мувофиқ бўлиб ўтса фаолиятини тиклашга рози бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?