Японияга 4 тонна олтин олиб кирган 2 нафар исроиллик ҳибсга олинди

  • 23 январь 2019, 20:57
  • 2 528
  • Дунё
  • Японияга 4 тонна олтин олиб кирган 2 нафар исроиллик ҳибсга олинди
    Япония полицияси контрабанда йўли билан умумий қиймати 20 миллиард иен (тахминан 183 миллион АҚШ доллар) бўлган тўрт тонна олтин олиб киришда гумон қилинган икки нафар Исроил фуқаросини ҳибсга олган, дея хабар беради «Дарё».

    Маълум бўлишича, улар қимматбаҳо металларни Гонконгга Токионинг Нарита халқаро аэропорти орқали етказган.
    Ҳибсга олинган Исроил фуқаролари ноқонуний фаолият билан 2017 йилдан буён шуғулланиб келган ва Японияга 50 маротабадан кўп ноқонуний йўл билан олтин олиб кирган.

    Расмий равишда уларнинг кичик хусусий компаниялари мавжуд бўлган ва Токиода яшаган.
    Японияда Гонконг ва Жанубий Кореядан олтин олиб кириш ҳолатлари кўп учрайди. Қимматбаҳо металл нархи у ерда паст ва жиноятчилар бундан олтин олди-сотдисида фойда олишга ҳаракат қилади. Масалан, 2017 йилда Японияда 300 килограммдан зиёд контрабанда олтини қўлга олинган.

    » » Японияга 4 тонна олтин олиб кирган 2 нафар исроиллик ҳибсга олинди