date
views 4 707

Шинжон учун бир кишилик кураш

Шинжон учун бир кишилик кураш
Нидерландияда яшовчи уйғур Абдураҳим Ғани Хитойнинг Шинжон мухтор туманидаги инсон ҳуқуқлари бузилишларига эътибор қаратиш учун Амстердамда 7 ойдан бери бир ўзи намойиш ўтказяпти.

Ғани ҳар ҳафта охирида сайёҳлар кўп келадиган “Дам” майдонида плакатлар орқали Шинжондаги вазият ҳақида маълумот беради. У Европа Иттифоқининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари комиссияси учун имзо тўплайди.

Абдураҳим Ғани “Анадолу” агентлиги мухбири билан суҳбатда 3 йилдан бери Нидерландияда яшашини ва бир лабораторияда тадқиқотчи эканини маълум қилди. Унинг айтишича, бир ярим йилдан бери Шинжондаги ота-онаси ва яқинларидан хабар ололмаяпти.

“Шарқий Туркистон 1949 йилдан кейин Хитой томонидан босиб олинди. У ерда 3 миллиондан ортиқ уйғур лагерларда сақланяпти. Уйғур аёллари хитойлар билан турмуш қуришга мажбурланяпти. Мен шу ва шунга ўхшаш зулмларни инсонларга сўзлаб беряпман”, – деди Ғани.

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шинжон учун бир кишилик кураш