
Дунёдаги энг гавжум жойлардан бири бўлган Токио метросида тиғиз вақтдаги тиқилинчларга қарши курашишнинг ноодатий усули ўйлаб топилди: ер ости йўлининг энг барвақт келувчи йўловчиларига текин нонушталар таклиф қилинади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри NDTV ахборот агентлигига таяниб.
Тажриба мегаполиснинг шарқидаги ҳудудларни марказий туманлар билан боғлайдиганТозай йўналишида бошланган. Бу йўналиш орқали соат 7-50дан 8-50га қадар 76 мингга яқин одам ўтади. Эртароқ келувчиларга бу ерда балиқ, денгиз маҳсулотлари ва сабзавотлардан тайёрланган таомлар бериш режалаштирилмоқда. Йўловчилар қанча кўп бўлса, порциялар ҳам шунча каттароқ бўлади.
Ушбу кампанияга ходимларини барвақт келиш ёки уйдан ишлашга ундовчи мингга яқин корхоналар эгалари қўшилганлар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар