12:20 / 24.01.2019
4 121

Помпео: "Трампнинг босими НАТОга 100 млрд доллар топишга ёрдам берди"

Помпео: "Трампнинг босими НАТОга 100 млрд доллар топишга ёрдам берди"
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, Америка президенти Дональд Трампнинг НАТОга босими альянсни қўшимча молиявий ресурслар излашга мажбур қилди.
Унинг қайд этишича, бу йил НАТО бош котиби Йенс Столтенберг тахминан 100 млрд долларга ўсган бюджетни назорат қилмоқда.

«Бу агар президент Трамп ҳамкорларга босим ўтказмаганда, жуда кам бўларди. Ҳозир эса рақамлар анча ўсди», - деди Помпео.
Шунингдек, унинг фикрича, Трамп маъмурияти ҳаракатлари НАТОга Қўшма Штатлардаги барча собиқ маъмуриятларга қараганда кўпроқ фойда келтирди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Помпео: "Трампнинг босими НАТОга 100 млрд доллар топишга ёрдам берди"