13:35 / 24.01.2019
13 508

Македониялик Искандар ўлими ҳақида янги маълумотлар ошкор қилинди

Македониялик Искандар ўлими ҳақида янги маълумотлар ошкор қилинди
Фото: Г. Семирадский, 1870 йил
Тарихчилар Македониялик Искандар вафоти ҳақида янги тахминларни илгари сурмоқда, деб хабар берди "Дарё" нашри National Geographic'га таяниб.

У милоддан аввалги 323 йилда навбатдаги босқинчилик юришини режалаштирган вақтда тўсатдан касалланиб, 18 ёки 13 июнь куни вафот этган. Тарихчилар бу безгак, пневмония, лейкемия, Ғарбий Нил безгаги каби касалликлар бўлган деб тахмин қилган.

Айрим мутахассислар ичкиликка берилиб кетгани оқибатида вафот этган деса, айримлари тасодифан ёки қасддан заҳарланган бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда.

Фото: «Ўлаётган Александр», милоддан аввалги II-аср кўчирмаси

Янги Зелландиянинг Отаго университети тиббиёт йўналиши ўқитувчиси, амалиётдаги шифокор Кетрин Холл бу борада ишончлироқ фаразни таклиф этди.

Македониялик Искандар ўлимига оид барча маълумотларни солиштирган Кетрин, уларнинг ҳар бири барча саволларга жавоб бермаслигини айтган. Масалан, агар безгак касалига чалинган бўлса, нега касаллик бошқаларга ҳам юқмаган?

Тахмин қилинган бошқа касалликлар учун эса унинг барча белгилари кузатилмаган. Ва ниҳоят, нима учун унинг ўлимидан кейин 6 кун давомида танасида чириш белгилари кузатилмаган?

Кетрин Холлнинг айтишича, уни ўлган деб ўйлашган вақтда ҳали тирик бўлган.
Унинг ўлимига эса Гиен—Барре синдроми ёки ўткир полирадикулоневрит касаллиги сабаб бўлган.

Бу касаллик фақат ХХ асрга келиб ўрганилган ва тавсифланган бўлиб, Александр даврида унинг аломатлари бошқа касаллик белгилари сифатида қабул қилинган.

Хусусан, заҳарланиш ҳақидаги тахминда тарихчилар унда ошқозон-ичак инфекцияси аниқлангани, қоринда оғриқ бўлганлиги билан изоҳлайди. Бу белгилар ўткир полирадикулоневритда ҳам кузатилади. Беморда юрак уриши ва нафас олишнинг секинлашиши, фалажлик кузатилади. Шу сабабли унга муддатидан аввал ўлим ташхисини қўйган бўлишлари мумкин.

Бироқ, ҳатто тўғри ташхис қўйилган тақдирда ҳам Македониялик Александр вафот этиши аниқ эди. Чунки ўша пайтларда бу касалликни даволаш усули ҳали ишлаб чиқилмаганди. Фақат бугунги кунга келиб дори воситалари комплекси ва амалиёти сабабли ушбу касалликдан ўлиш даражаси 5 фоизга камайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Македониялик Искандар ўлими ҳақида янги маълумотлар ошкор қилинди