Украина собиқ президенти Виктор Януковичга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

  • 24 январь 2019, 21:30
  • 2 116
  • Дунё
  • Украина собиқ президенти Виктор Януковичга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
    Украина собиқ президенти Виктор Януковични ватанга хиёнат ва совуқ уруш ҳаракатларини олиб бориш мақсадида ўзга давлатлар билан иттифоқ тузганликда айблашди. Киев суди яқинда Януковични 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди. Маълум қилишларича, Януковичнинг адвокатлари аппеляция судига мурожаат этиш учун зарур ҳужжатларни йиға бошлашди.

    Прокурорлар суддан Януковичга нисбатан 15 йиллик қамоқ жазоси белгилашни сўрашганди. Суд ушбу таклифларни атрофлича ўрганган ҳолда ўзининг сўнгги қарорини эълон қилди.
    Эслатиб ўтамиз, Виктор Янукович айни пайтда Россияда истиқомат қилмоқда. Ватанида бошланган суд жараёнларида иштирок этмаган.

    » » Украина собиқ президенти Виктор Януковичга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди