22:47 / 24.01.2019
6 887

Қирғизистон-Қозоғистон чегараси яқинида чегарани бузган шахс отиб ташланди

Қирғизистон-Қозоғистон чегараси яқинида чегарани бузган шахс отиб ташланди
Қирғизистон-Қозоғистон давлат чегараси участкасида Қирғизистон томонидан қурол ишлатилган ҳолда 23 январ куни ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат Чегара хизмати маълум қилди.

Хизматнинг хабар беришича, Талас вилоятининг Жайилган деган жойида уч нафар номаълум шахс давлат чегараси орқали Қирғизистондан Қозоғистонга 10-15 та отни қонунга зид равишда олиб ўтмоқчи бўлган. «Ҳодиса жойига чегара наряди етиб келди, ҳамда чегара бузувчиларни ушлаш мақсадида тадбирлар кўрди. Аммо ушлашга уриниш чоғида номаълум шахслар чегарачиларга пичоқ ишлатган ҳолда қаршилик кўрсатди», – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, хавфсизликни таъминлаш мақсадида чегарачилар ҳавога қарата огоҳлантирувчи ўқ узди. ДЧХнинг таъкидлашича, чегара нарядининг огоҳлантиришига қарамай қонун бузувчилари чегарачиларнинг талабига бўйсинмади ва қаршилик кўрсатишда давом этишди, шундан сўнг чегара наряди қонунбузувчиларга қарата ўқ отишга мажбур бўлди, бунинг натижасида чегара бузувчилардан бири жароҳат олди. Икки нафари Қозоғистон ҳудудларига ўтиб, яширинишга муваффақ бўлди.

Ўқдан жароҳат олган шахс вафот этди. У Қозоғистон фуқароси эди. Бу ҳақда Қозоғистон МХҚ чегара хизмати матбуот котиби Қанатбек Султанов маълум қилди.

Унинг айтишича, гумондорларни қидириш ишлари давом этмоқда. Унинг сўзларига қараганда, текширувлар ҳодиса юз берган жой яқинидаги Тараз чегара отрядининг «Жасоркен» заставаси атрофида олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон-Қозоғистон чегараси яқинида чегарани бузган шахс отиб ташланди