Малайзияда янги қирол сайланди

Малайзияда янги қирол сайланди
Малайзия конституцияси талабига кўра, беш йилда бир марта янги қирол сайланади. Бунинг учун мамлакатдаги тўққизта штатда 9 нафар меросхўр султонлар орасидан бир киши қирол сифатида танлаб олинади.

Бу гал Малайзия тарихида ўн олтинчи марта Паханг штати меросхўр султони Абдулла Рияйютдин Аль-Мустафо Биллоҳ янги қирол сифатида танлаб олинди.

Қиролни сайлаш маросими мамлакат пойтахти Куала-Лумпурда ҳукмдорлар кенгаши мажлиси доирасида ташкил этилди. Ушбу маросимга Тренганну штати раҳбари, султон Мизан Зайнал Обидин раислик қилди.

Малайзиянинг ўн бешинчи қироли ҳисобланган Келантан штати ҳукмдори Мухаммад V шу йил 6 январида дафъатан қироллик тахтидан воз кечди.

Эслатиб ўтамиз, Мохаммад V ўтган йил охирида россиялик Оксана Воеводинага уйланган.
Янги қирол эса 59 ёшда. Спортчи. Спортга оид кўплаб дастурлар ҳомийси. Малайзия футбол федерацияси президенти. ФИФА бошқаруви аъзоси.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар