date
views 3 999

Коинотда илк меҳмонхона қурилиши режалаштирилмоқда

Коинотда илк меҳмонхона қурилиши режалаштирилмоқда
АҚШнинг Orion Span хусусий компанияси коинотда илк люкс меҳмонхона қуришни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда Даракчи нашри.

Мазкур меҳмонхона Ер сайёрасидан 320 километр узоқликда жойлашади. У Aurora Station орбитал мажмуасининг модулларидан бири бўлади. Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, коинотга саёҳат 12 кунга мўлжалланган бўлиб, бу вақт мобайнида меҳмонхонада туриш ҳар бир киши учун 9,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Мижозларга вазнсизлик, Ерни фазодан кузатиш ва айрим илмий тажрибаларда иштирок этиш имконияти берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коинотда илк меҳмонхона қурилиши режалаштирилмоқда