
Бразилия жануби-шарқида тўғон ўпирилиши сабабли Минас-Жерайс штатида уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, мазкур ҳалокат оқибатида қурбон бўлганлар сони 9 кишига етган, 300дан 350гача киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Хабарларга кўра, ҳалокат юз берган ҳудудда 427 киши бўлган, 279 киши тирик ҳолда топилган. Маҳаллий ОАВ камида 50 киши ҳалок бўлганини хабар қилган.
Жума куни Брумадинью муниципалитети ҳудудида тўғон ўпирилиши натижасида маъмурий бинолар ва аҳоли уйлари балчиқ остида қолган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар