20:20 / 26.01.2019
6 126

Муслима қизнинг ҳозиржавоб отаси

Муслима қизнинг ҳозиржавоб отаси
Хитойлик ота қизининг Исломни қабул қилганига кўрсатган муносабати сабабли минглаб фойдаланувчиларни ҳайратда қолдириб, ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди.

Сингапурда яшовчи хитойлик Ли Жинан хонимнинг отаси билан суҳбатни ижтимоий тармоқда Исломни қабул қилишга тарғиб қилиш учун бир кишига туҳфа этди. 29 ёшли аёл ўзини Нур Жиҳан Леэ деб атади ва ҳижоб ўради, отаси Ли Сун-кун эса қизининг танловига эътироз билдирмайди, дея хабар беради Azon.uz нашри.

Нур Жиҳан ва отаси билан учрашган сотувчи бундай ноодатий оиладан ҳайратга тушди – ҳижобдаги қизни ва унинг отасини ўз ватандоши деган тахминида амин эди, аммо у хитойлик бўлиб чиқди. Хитойнинг аксарият маҳаллий аҳолиси динга нисбатан салбий муносабатда бўлгани учун Малайзиялик киши отадан қизининг Исломни қабул қилишига қандай қараганини сўради. “Яшашдан мақсади нима? Бахт учун ҳаракат қилиш керак. Дин яхшиликка даъват этади. Агар бу дин инсонни бахтли қилса, нега унга тўғаноқ бўлишим керак?” деб сўради янги муслима аёлнинг отаси.

Ижтимоий тармоқларда Нурнинг отасининг жавоби ҳақидаги ҳикоя 14 000 дан ортиқ ёқтириш ва кўп ижобий шарҳларга эга бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Муслима қизнинг ҳозиржавоб отаси