00:32 / 27.01.2019
4 059

Савченко ҳам Украина президенти бўлмоқчи

Савченко ҳам Украина президенти бўлмоқчи
Фото: «rusvesna.su»
Украиналик собиқ ҳарбий учувчи, айни пайтда мамлакат парламенти депутати Надежда Савченко президентликка номзод сифатида кўрсатилди. Бу ҳақдаги қарор унинг ўзи раҳбар бўлган «Савченконинг сиёсий блоки» партиясининг кеча бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди, дея маълум қилмоқда "Хабар" нашри.

Надежда Савченко Россияда қўлга олиниб, бир муддат қамоқда ўтиргани маълум. Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирларни алмаштириш бўйича келишуви доирасида у қамоқдан озод этилиб, ватанига қайтганди. Киевга қайтгани ҳамоно у мамлакатнинг амалдаги президенти Пётр Порошенко фармонига биноан «Украина қаҳрамони» унвони билан сийланади. Кўп ўтмай, Рада депутатлигига ҳам сайланади. Давлат раҳбарининг хайрихоҳлиги ва алоҳида эътиборига қарамай, Савченко мамлакатда юритилаётган сиёсатга нисбатан ўз норозиликларини очиқ-ойдин билдириб келгани билан ҳам донг таратган.

Бу орада у партияга асос солиб, янги сиёсий куч сифатида ўзини намоён этиш ҳаракатига тушади. Натижада ўтган йилнинг 20 мартида «давлат тўнтаришига уриниш» айблови билан ҳибсга олинади. Уни ҳибсда ушлаш муддати бир неча бор узайтирилгани алоҳида эътиборга молик. Ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган судда Савченкони яна олтмиш кун муддатда ҳибсда ушлаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Украина президентлигига ҳозиргача 20 нафар номзод кўрсатилди. Сайлов эса шу йилнинг охирги куни – 31 декабрга белгиланган. Номзодлар орасида собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг имконияти баландроқ экани айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Савченко ҳам Украина президенти бўлмоқчи