08:48 / 27.01.2019
5 093

Москвалик қиз собиқ севгилисини ўлдириш учун киллер ёллади…

Москвалик қиз собиқ севгилисини ўлдириш учун киллер ёллади…
Бу воқеа аслида 2017 йили содир бўлган. Москва шаҳрида яшовчи 20 ёшли Мария Ребгун собиқ севгилисини ўлдириш учун 23 ёшли Владислав Горбаковскийни киллер сифатида ёллаб, ўлдирилиши керак бўлган йигитнинг сурати, яшаш манзили ҳақидаги ахборотларни тақдим этди. Ўша йил сентябр ойида киллер йигит яшайдиган уй подъезди ёнида қўлида болта билан ҳозир бўлди.
Жабрланувчи ташқарига чиққач, унга болта билан ҳужум қилди. Оқибатда жабрланувчи жиддий тиғ жароҳатлари туфайли ҳушидан кетди. Киллер эса уни ўлди деб ўйлаган-у, ёнидаги телефонини олиб жуфтакни ростлаган. Кейинроқ жабрланувчига керакли ҳамма тиббий ёрдамлар кўрсатилди ва унинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Эртаси куниёқ Мария ҳам, Горбаковский ҳам қўлга олинди. Гарчи Мария айбини бўйнига олмаган бўлса-да, киллер барчасини оқизмай-томизмай айтиб берди…
Яқинда суд ҳукмига кўра Мария Ребгун 10,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони интизом кучайтирилган колонияда ўташи белгилаб қўйилди. Горбаковский эса 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. У ҳам жазони интизом кучайтирилган колонияда ўтайдиган бўлди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвалик қиз собиқ севгилисини ўлдириш учун киллер ёллади…