АҚШ давлат котиби Майк
Помпео
АҚШ Афғонистонда тинчликка эришиш ва у ердан ўз қўшинларини олиб чиқишга жиддий истак билдираётганини маълум қилди. “АҚШ тинчликка эришишга, Афғонистон халқаро террорчилик учун макон бўлиб қоладиган вазиятнинг олдини олиш ва қуролли кучларини уйга қайтаришга қатъий истак билдирмоқда”, деб ёзган Помпео твиттерда.
Помпео АҚШ Афғонистоннинг суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлашга интилаётганини қўшимча қилган.
Аввалроқ АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Золмой Халилзод АҚШ “Толибон” билан музокараларда муҳим масалалар бўйича сезиларли илгарилашга эришганини маълум қилган. У АҚШ толиблар билан музокараларни яқин орада яна давом эттиришини таъкидлаб ўтган.
21 январда Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” ва АҚШ билан икки томонлама музокараларнинг янги раунди бошланди.
“Доҳадаги 6 кундан кейин Афғонистонга маслаҳатлашувлар учун йўл олмоқдаман. Учрашув аввалгиларга қараганда сермаҳсул бўлди. Биз муҳим масалалар бўйича катта илгарилашга эришдик. Бизда ҳали ишланиши керак бўлган бир қатор масалалар қолди”, деб ёзган Халилзод твиттерда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди