Самолётда йўловчи сифатида парвоз қилган катта ит машҳурликка эришди (видео)

  • 27 январь 2019, 19:28
  • 1 577
  • Дунё
  • Самолётда йўловчи сифатида парвоз қилган катта ит машҳурликка эришди (видео)
    China Southern Airlines авиакомпанияси итга ногирон эгасининг руҳий ҳолатини қўллаб-қувватлаш мақсадида парвозда кузатиш имконини берган, дея хабар берди Daryo.

    Йўловчи ит акс этган видео Weibo ижтимоий тармоғига жойланган ва у машҳурликка эришган.
    Авиакомпания махсус тиббий комиссияси итга эгасини парвоз вақтида кузатишга рухсат берувчи ҳужжат тақдим этган. China Southern авиакомпанияси расмий маълумотларига кўра, ўргатилган итларга эгалари билан бепул учиш имкони берилади.

    2018 йилнинг октябрь ойида Frontier Airlines авиакомпанияси йўловчиси самолётга олмахон билан киришга урунган. Борткузатувчилар ундан самолёт салонини бўшатиб қўйишни илтимос қилганда у қаршилик кўрсатган. Натижада полициячилар йўловчиларни рейсдан туширишга мажбур бўлган.
    [media=https://www.youtube.com/embed/9jkdCUwlORM?start=0]

    » » Самолётда йўловчи сифатида парвоз қилган катта ит машҳурликка эришди (видео)