21:46 / 27.01.2019
4 369

Йўқолиб қолган футболчининг оиласи уни қидиришни ўз қўлларига олди

Йўқолиб қолган футболчининг оиласи уни қидиришни ўз қўлларига олди
Нантдан Кардиффга хусусий самолётда учаётганда бедарак йўқолган аргентиналик футболчи Эмилиано Саланинг оиласи у бўлган самолётни қидириш бўйича ўз операциясини бошлади. Бу ҳақда 27 январда Daily Mail нашри ўз сайтида маълум қилди.

26 январдан қидирув ишлари футболчи парвоз қилган PA 46 Malibu самолёти қулагани эҳтимол қилинаётган ҳудудда икки кема ёрдамида олиб борилмоқда. Қидирув ишларини давом эттириш учун маблағларни GoFundMe хайрия сайти ёрдамида топишга муваффақ бўлинган.

Икки кундан камроқ вақт ичида 3,8 минг киши футболчи ва самолёт учувчиси Дэйв Ибботсонни қидириш учун маблағларни қоплашга 300 минг евродан кўпроқ пул ўтказиб берган. Жумладан, маблағларни йиғиш кампаниясида жаҳон футболи юлдузлари, хусусан франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе иштирок этди. У сайтга 30 минг евро ўтказиб берган.

Футболчи бўлган самолёт 21 январда Франциянинг Нантидан Уэльснинг Кардиффга учаётганда Норманд ороллари ҳудудида радарлардан йўқолиб қолган. Шундан кейин Франция, Буюк Британия ва Норманд ороллари мутасадди идоралари томонидан бошланган қутқарув операцияси натижа бермагач, 3 кундан кейин тўхтатилган. Қутқарувчиларнинг айтишича, ўша вақтга келиб йўқолганларни тирик топиш эҳтимоли жуда оз бўлган.

Шунга қарамай футболчининг яқинлари, ҳамкасблари ва турли давлатлардан мухлислар қидириш ишларини давом эттириш кераклигини талаб қилишган.
28 ёшли футболчи “Нант” клубидан “Кардифф сити”га қишки трансфер вақтида ўтганди. У янги клуби билан 19 январда 3,5 йиллик шартнома имзолаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Йўқолиб қолган футболчининг оиласи уни қидиришни ўз қўлларига олди