22:05 / 28.01.2019
9 521

Қозоғистонлик космонавт ўзга сайёраликларга тўқнаш келган экан…

Қозоғистонлик космонавт ўзга сайёраликларга тўқнаш келган экан…
Айни кунда ўзга сайёраликлар кемаси, гуманоидлар ҳақида турлича ҳикояларни айтишмоқда. Улар билан фавқулодда учрашиб қолганлар ўша қисқа вақт давом этган саргузаштлари билан ўртоқлашишмоқда. Қозоғистонлик космонавт Тўхтар Абубакиров ҳам қатордан қолмабди. У ҳам ўзга сайёраликлар мавжудлигига ишонади, уларнинг фазо кемаси билан шахсан тўқнаш келган экан.

— Мен у пайтлар ўсмир эдим, — дейди Тўхтар Абубакиров. — Бир куни тонг ёришиб-ёришмай туриб уйғониб кетдим ва кўчага чиқдим. Осмон тўла юлдуз эди. Бир маҳал юлдузлар орасидан биттаси пастлаб келди. Яқинлашганда дисксимонми, товоқсимонми бир нарсага айланди. Унинг теварак атрофидан ранг-баранг нурлар тараларди. Нима қилишни билмай, уйга чопдим ва тўрт акамни уйғотиб кўчага олиб чиқдим. Улар ҳам ўша кемани кўришди. Биз кема ўзга сайёраликларга тегишли эканига сира шубҳа қилмадик.
Келишиб олдикки, бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмаймиз. Чунки собиқ советлар даврида бу тахлит нарсалар ҳақида гапириш тақиқланган эди. Орадан йиллар ўтди. Тўрт акам оламдан ўтиб кетди. Умрларининг охиригача улар ҳам ўзга сайёраликлар кемаси ҳақида бировга чурқ этишмади. Менинг ўзим ҳам бугунгина сиз азизларга шу сиримни очишга аҳд қилдим. Аммо яширмайман. Космонавт сифатидаги фаолиятимни бошлаганимдан бери негадир ўша ўзга сайёраликларнинг дисксимон кемасига сира кўзим тушмади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонлик космонавт ўзга сайёраликларга тўқнаш келган экан…