00:10 / 29.01.2019
4 686

Сурияда Россия ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи кучлар ўртасида низо чиқди

Сурияда Россия ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи кучлар ўртасида низо чиқди
Сурияда Башар Асаднинг Россия ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи иттифоқдошлари ўртасида тўқнашув чиқди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги Суриядаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурия армиясининг Россия томонидан қўллаб-қувватланувчи нуфузли тузилмаси “Йўлбарс кучлари”нинг 5-бригадаси ва Башар Асаднинг кичик укаси Моҳир Асад қўмондонлиги остидаги 4-дивизия ўртасида низо чиққан.

Айни вақтда икки кучлар ўртасидаги тўқнашувлар Ҳамо вилоятининг бир қатор аҳоли пунктларида давом этмоқда. Оқибатда қурбонлар ва яраланганлар бор, уларнинг аниқ сони маълум қилинмаган. Тўқнашувлар давомида оғир қуроллар, жумладан танклар қўлланган.

Таъкидланишича, ихтилофнинг авж олиши ҳудудда Эроннинг таъсирини камайтиришга уриниш билан боғланган.

Россия Эрон ва Туркия билан Суриядаги ихтилофни тинчлик йўли билан ҳал қилишда кафил давлатлар ҳисобланади. Эрон кучлари Сурияда ҳукумат қўшинларига жангариларга қарши курашишда кўмак кўрсатади. Исроил ва АҚШ эса Эроннинг Суриядан кетишини талаб қилиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияда Россия ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи кучлар ўртасида низо чиқди