date
views 4 226

Венесуэла мухолифати етакчиси Гуайдо Трамп билан гаплашганини айтди

Венесуэла мухолифати етакчиси Гуайдо Трамп билан гаплашганини айтди
Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо Америка президенти Дональд Трамп билан суҳбатлашгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда CNN маълумот тарқатган.

Унинг сўзларига кўра, у нафақат АҚШ етакчиси, балки минтақа ва дунёдаги бошқа давлатлар раҳбарлари билан ҳам сўзлашган. Гуайдонинг қайд этишича, мамлакатда амалдаги тартиблар мавжудлигини таъминлаб берадиган «ёлғон мулоқотга» бормоқчи эмас.

Аниқлик киритилишича, Гуайдо Трамп билан «ҳарбий вариант»ни муҳокама қилиш тўғрисидаги саволга унинг учун фавқулодда гуманитар вазиятда бўлган мамлакат фуқаролари биринчи даражадаги аҳамиятга эга экани ҳақида жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Мадурога янги чоралар билан таҳдид қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Венесуэла мухолифати етакчиси Гуайдо Трамп билан гаплашганини айтди