
Қўшма Штатлар Венесуэладаги қонуний ҳокимиятни очиқдан-очиқ ағдариб ташлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди, дея хабар тарқатди Kun.uz нашри.
«Бизни АҚШ ва унинг энг яқин иттифоқчилари Венесуэлага нисбатан қандай иш тутаётгани безовта қилмоқда, улар халқаро ҳуқуқнинг барча қоидаларини очиқчасига бузишмоқда», - деди вазирлик раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият инқироз конституцияга қарши услублар орқали ҳал қилинишига йўл қўймаслиги лозим.
28 январь куни Москва ОАВнинг Россия томони Венесуэла президенти Николас Мадурони қўриқлаш ходимлари билан таъминлаб бергани ҳақидаги хабарларини рад этди. Ундан бир кун олдин, Россиядан Венесуэлага 400 нафар жангчи юборилгани борасидаги маълумот ҳам рад этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар