13:05 / 30.01.2019
5 534

Мадуро Путинга миннатдорчилик билдирди (фото)

Мадуро Путинга миннатдорчилик билдирди (фото)
Венесуэла президенти Николас Мадуро маълум қилишича, мухолифат етакчиси Хуан Гуайдонинг хатти-ҳаракатлари давлат тўнтаришини илгари суриш ва конституцияни бузиш саналади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Бош прокуратура ҳаракат қилиши керак ва у буни бошлади, Олий суд ҳаракат қилиши керак - у ҳам ҳаракатни бошлади. Фақат прокуратура ва судлар қарори Венесуэла юридик тизимида ижро этилади», - дея таъкидлаб ўтди у.
Аввалроқ, Венесуэла Олий суди ўзини мамлакат муваққат президенти сифатида эълон қилган Хуан Гуайдонинг давлат ҳудудидаги банк ҳисобларини блоклаб қўйди.

Бундан ташқари, Олий суд тергов тугалланмагунга қадар сиёсатчига мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Хуан Гуайдо
Фото: REUTERS/Carlos Garcia Rawlins

Шунингдек, Николас Мадуронинг маълум қилишича, мамлакат бундан кейин ҳам Россиядан энг замонавий қуроллар олишни давом эттириш ниятида.

«Биз ҳаво мудофааси, артиллерия, ракета техникасини яхшилаш учун ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз. Биз ҳар доим бу жиҳатдан олдинга интиламиз. Дунёдаги энг замонавий қуроллар Венесуэлага келтирилишда давом этади», - деди Мадуро.

Унинг сўзларига кўра, бундай қуроллар Россиядан мунтазам равишда етиб келмоқда.
Мадуронинг қўшимча қилишича, «бу ерда ҳеч қандай ғайриоддий нарса йўқ».

Бундан ташқари, Николас Мадуронинг сўзларига кўра, унинг мамлакати Россияга ёрдам учун доимо миннатдордир.
Унинг қўшимча қилишича, президент Владимир Путин «ҳар доим Россиядан ҳар томонлама ёрдам берган».

«Мен президент Путиндан сўраган нарса - бизнинг доимий алоқаларимиз давом этиши, БМТда дипломатик ва сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлов бўлиши ҳамда Венесуэла ҳақиқатини халқаро миқёсда ҳимоя қилиш ҳақида», - деди Мадуро.

Унинг билдиришича, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Дональд Трамп маъмуриятига Венесуэла ҳукумати билан алоқаларни йўлга қўйишни тақиқлаб қўйган.

Мадуронинг таъкидлашича, у алоқа ўрнатишга ҳаракат қилган, аммо бу ҳеч қандай фойда бермаган.
«Мен ўтган барча йиллар давомида, шахсий даражада - Трампга етиб борган хабарларни очиқ, ОАВ орқали йўлладим. Бу АҚШ ҳукумати билан алоқалар ўрнатиш, сиёсий, маданий, мафкуравий қарама-қаршиликлар, Дональд Трамп ҳамда Николас Мадуро ўртасидаги турли миллий жиҳатларга қарамай, ҳурмат, мулоқот пайдо бўлиши учун қилинди», - деди у.

Мадуронинг қўшимча қилишича, унда бу маълумотни тасдиқлайдиган далиллар бор.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мадуро Путинга миннатдорчилик билдирди (фото)