14:20 / 30.01.2019
5 801

АҚШга қутбнинг изғирин гирдоби ёпирилмоқда (фото)

АҚШга қутбнинг изғирин гирдоби ёпирилмоқда (фото)
АҚШ тарихидаги энг қаҳратон қиш мавсумларидан бири келди. Чикагода ҳаво ҳарорати -46 даражага тушиб кетган.

Қутбнинг изғирин гирдоби Қўшма Штатларнинг шарқий ҳудудлари - Дакотадан Майнгача рекорд даражадаги совуқ оқимни олиб келган. Метереологларга кўра, совуқ ва қор жанубий штатлар Алабама ва Жоржияга ҳам етиб бориши кутилмоқда.

Изғирин мамлакатнинг ўрта ғарб ҳудуди – Чикаго ва Иллинойс шимолига қаттиқ таъсир кўрсатган. Ушбу ҳудуддаги шаҳарларда юзлаб мактаблар ёпилган, мингдан ортиқ парвозлар бекор қилинди.

Қаҳратон совуқ одатда Шимолий Қутб ҳудудларидан ўтади, бу йил эса оқим жануброққа – АҚШ томонга йўналишни ўзгартирган.

Чикаголик расмийлар совуқ оқибатида 360 минг ўқувчи дарсларини бекор қилган, Жоржияда ҳам дарслар бекор қилинмоқда. Совуқ ҳатто Рочестерда (Миннесота штати) бир кишининг умрига зомин бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШга қутбнинг изғирин гирдоби ёпирилмоқда (фото)