06:00 / 31.01.2019
3 802

АҚШнинг катта қисмида совуқ ҳарорат қайд этилди

АҚШнинг катта қисмида совуқ ҳарорат қайд этилди
30 январда АҚШнинг катта қисмида совуқ ҳарорат ўрнатилди. Жумладан, Чикагода кузатувлар тарихидаги энг совуқ ҳарорат қайд этилган.

АҚШнинг шимолида жойлашган Чикагода эрталаб ҳарорат 33 даража совуқни ташкил қилган. Аввалги рекорд совуқ ҳарорат 1966 йилда қайд қилинган. Вазият совуқнинг одамларга таъсирини янада кучайтирадиган ва бир неча дақиқада музлашга олиб келиши мумкин бўлган кучли шамол билан янада мураккаблашган.

Шунга яқин совуқ ҳарорат Милуоки (Висконсин), Де-Мойне (Айова) ва Миннеаполисда (Миннесота) кузатилган.
АҚШ шимолидаги кўплаб шаҳарларда совуқ туфайли мактаблар, турли муассасалар, музейлар ёпилмоқда. Жамоат транспорти қийинчилик билан ишламоқда.

Пойтахт Вашингтонда 2 даража совуқ бўлган. Натижада АҚШнинг ходимларни бошқариш идораси федерал хизматчилар ишга 3 соатлик кечикиш билан келишлари ёки режалаштирилмаган таътил олишлари мумкинлигини эълон қилган.
Вашингтон атрофидаги ҳудудларда ҳарорат 11 даражагача пасайиши сабабли мактаблар ва кўплаб ресторанлар ёпилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг катта қисмида совуқ ҳарорат қайд этилди