11:53 / 31.01.2019
3 758

Украина президентлигига номзод сифатида 51 киши ҳужжат топширди

Украина президентлигига номзод сифатида 51 киши ҳужжат топширди
Украина Марказий сайлов комиссиясига президентликка номзодларни рўйхатдан ўтказиш учун 51 киши ҳужжат топширди. Бу ҳақда комиссия раҳбари Константин Хивренкога таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Президентлик сайлови Украинада 31 март куни бўлиб ўтади. Сайловолди кампания эса 31 декабрда бошланган. Ҳужжатлар топширилганидан кейин комиссия беш кун ичида уларни кўриб чиқади ва рўйхатдан ўтказади. Сўнгги маълумотларга кўра, комиссия 20 дан ортиқ номзодни рўйхатдан ўтказган.

Сўнгги ижтимоий сўровларга кўра, президентлик рейтингида «Баткившина» партияси раҳбари ва президентликка номзод Юлия Тимошенко етакчи бўлиб қолмоқда. Амалдаги президент Пётр Порошенко ҳам сайловда иштирок этишини маълум қилган. Унинг рейтинги 14 фоизни ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина президентлигига номзод сифатида 51 киши ҳужжат топширди