15:35 / 31.01.2019
3 316

Пиноккио-президент. «Трамп яратганнинг иродаси билан сайланган»

Пиноккио-президент. «Трамп яратганнинг иродаси билан сайланган»
Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг сўзларига кўра, АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трамп «яратганнинг ёрдами билан» сайланган.

Бу ҳақда у христиан телеканалларидан бирига берган интервьюсида айтган: «Ўйлайманки, яратган бизни турли вақтда турли вазифаларга чорлайди ва у Дональд Трампнинг президент бўлиб сайланишини хоҳлаган, шундай ҳам бўлди».

Оқ уй матбуот хизмати бошлиғи президент Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда христианлар ва курдларни қўллаб-қувватлашини аниқ айтганини таъкидлаган. Сандерс Трамп «потенциал муаммолар»ни инкор қиляпти, деб ўйлаганлар масаланинг «фундаментал ечими»ни тушунмаслигидан норози бўлди.

Маълумот учун, The Washington Post нашри АҚШ президенти Дональд Трампнинг йил давомида айтган ёлғонларини ҳисоб-китоб қилиб чиққан. ОАВ маълумотларига кўра, АҚШ президенти ҳукумат тепасига келганидан буён 7600 марта, кунига эса ўртача 15 марта ёлғон гапирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Пиноккио-президент. «Трамп яратганнинг иродаси билан сайланган»
[/banner_pushhouse