20:08 / 31.01.2019
3 736

Малайзиянинг янги қироли бугун тахтга ўтирди

Малайзиянинг янги қироли бугун тахтга ўтирди
31 январь куни Малайзиянинг янги қироли этиб сайланган Паханг штати ҳукмдори Тенгку Абдулла тахтга ўтирди. Бу ҳақда «Ҳордиқ» нашри хабар берди.

Қироллик вакиллари, ҳукумат аъзоларидан иборат 500 га яқин киши ташриф буюрган тантанали маросим Истана Негара саройида бўлиб ўтган.

Тенгку Абдулла Ҳукмдорлар кенгаши томонидан яширин овоз бериш йўли билан 24 январь куни қиролликка сайланган. Қирол иккинчи муддатга қайта сайланиш ҳуқуқисиз беш йил муддатга сайланади. Номзодлар 1957 йилда қироллик лавозими ташкил этилганида биринчи марта тузилган рўйхат асосида аниқланади.

Тенгку Абдулла ўрта маълумотни Малайзияда олган, кейин эса Сандхерстдаги Британия Қироллик ҳарбий академиясида ўқишни давом эттирган. Маълумотларга кўра, у поло ўйинига қизиққан. Айни пайтда у ФИФА аъзоси ҳисобланади. Аввал эса Малайзия Футбол ассоциацияси раҳбари бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малайзиянинг янги қироли бугун тахтга ўтирди