20:32 / 31.01.2019
5 275

Россиядан Венесуэлага тегишли олтин олиб чиқиб кетилганлиги маълум қилинди (фото)

Россиядан Венесуэлага тегишли олтин олиб чиқиб кетилганлиги маълум қилинди (фото)
Январда Россиянинг Boeing 757 юк самолёти Венесуэлага икки марта парвозни амалга оширди, деб ёзади «Kun.uz» Россия нашрига таяниб. Нашрнинг хабарига кўра, самолёт Россиядан Венесуэлага тегишли олтинларни олиб чиқиб кетган.

Ёзилишича, биринчи парвоз 18-19 январда амалга оширилган. Олтин юкланган Boeing 757 самолёти Москвадан Дубай аэропортига қўнган. Самолётни БАА марказий банкининг инкассатор машиналари кутиб олган. У ерда олтинлар туширилиб, самолётга долларли контейнерлар юкланган ва самолёт Венесуэлага йўл олган. У Москвага 23 январда қайтган.

Иккинчи марта самолёт Каракасга 30 январь куни келган.

«Новая газета»нинг ёзишича, Россия юк самолёти Каракасга келиб кетганидан сўнг Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатдаги шаҳарларни ободонлаштиришга бир миллиард доллар ажратилишини эълон қилган.

Маълумотларга кўра, 2019 йил январь ҳолатига Россия марказий банкида Венесуэлага тегишли 30 тоннага яқин олтин сақланган. Мамлакатга тегишли қолган олтинлар Европа банкларида сақланади.

Жаҳон олтин кенгашининг маълумот беришича, Каракаснинг жами олтин захираси 161,2 тоннани ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Россиядан Венесуэлага тегишли олтин олиб чиқиб кетилганлиги маълум қилинди (фото)
[/banner_pushhouse