06:32 / 01.02.2019
3 993

Ўғрилар ортидан қувган полициячи тезликни оширгани учун жаримага тортилди

Ўғрилар ортидан қувган полициячи тезликни оширгани учун жаримага тортилди
Швейцария полицияси ходими ўғриларни қўлга олишга уриниш учун жарима тўлашига тўғри келди. Полициячи ўғриларни машинада таъқиб қилиш вақтида икки марта белгиланган тезликни оширган. Биринчи қоидабузарликни кечиримли деб ҳисоблаш мумкин бўлса, иккинчи тезликни ошириш қўпол қоидабузарлик деб топилган.

Воқеа Женевада юз берган. Полициячи банкни ўмаришда гумонланувчиларни таъқиб қилиш вақтида белгиланган тезликни дастлаб 30 км/соатга, сўнгра 42 км/соатга оширган. Прокурорлар биринчи қоидабузарликни кечиримли деб топишган, бироқ иккинчиси учун полициячига 600 франк (530 доллар) жарима солишган. Полициячи қарор бўйича шикоят қилган, бироқ олий суд уни кучда қолдирган.

Судда таъкидланишича, таъқиб вақтида тезликни чамалаш лозим. Тезликни ошириш инсонлар ҳаётига хавф мавжуд бўлганда мумкин деб ҳисобланган бўларди. Бироқ полициячи гумонланувчилар ҳеч кимга зиён етказмасликларини билган ва шу сабабли таъқиб вақтида ён-атрофдагиларга хавф туғдирмайдиган тезликни танлашиши керак эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўғрилар ортидан қувган полициячи тезликни оширгани учун жаримага тортилди