16:30 / 01.02.2019
6 275

Алишер Усмонов миллиардерлар рейтингида юқорилади

Алишер Усмонов миллиардерлар рейтингида юқорилади
Блумберг дунёдаги энг бой 500 кишининг рейтингини янгилади. Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик бизнесмен Алишер Усмонов ўз бойлигини йил бошидан бери 1,29 миллиард долларга ошириб, Bloomberg Billionaires Index (BBI) рейтингининг 68-ўрнини эгаллади.

65 ёшли Усмонов Россиянинг энг йирик темир руда ишлаб чиқарувчиси - «Металлоинвест»ни назорат қилувчи USM Holding Россия инвестиция гуруҳи 48 фоизига эгалик қилади. Ўз навбатида, у «Мегафон» оператори устав капиталининг 56,3 фоизига эгалик қилувчи «АФ Телеком Холдинг» МЧЖ ягона иштирокчисидир.

Усмонов jd.com ва Alibaba, Airbnb ҳамда Spotify интернет-ритейлерларидан улуш харид қилган ва Россиянинг «Коммерсантъ» газетасини назорат қилади, дейилади рейтингга қолдирилган изоҳда.

2019 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Усмоновнинг бойлиги 15,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмонов миллиардерлар рейтингида юқорилади