Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри полиция департаменти ички ишлар вазирлигининг миграция хизмати қўмитаси ходимлари Ўзбекистон ва Хитойдан одамларни ноқонуний миграция қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазирлиги вакили Алмас Садубаев маълум қилган.
Чимкентда ўтказилган махсус операция 31 январда амалга оширилган. Оқибатда 200 дан кўпроқ хорижликни ушлашга муваффақ бўлинган.
Шаҳардаги ташкилотлардан бири ҳудудида Хитойнинг 73 фуқароси ва Ўзбекистоннинг 137 фуқароси ушланган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўрнатишича, Хитойдан муҳожирлар транзит авиарейслар ёрдамида келишган. Улар Қозоғистон ҳудудига келгач, қонунларга хилоф равишда у ерда қолишган. Ҳозирда бу одамларни депортация қилиш масаласи ҳал қилинмқда.
Таъкидланишича, ноқонуний канал Хитойнинг 2 фуқароси ва бир қозоғистонлик аёл томонидан ташкиллаштирилган.
Айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 394-моддаси бўйича тергов олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)