
Бразилия жануби-шарқидаги Минас-Жерайс штатида юз берган дамба ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 115 кишига етди, 248 нафар киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг 71 нафарининг шахси аниқланган, ҳалокат оқибатида 24 минг киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.
Интернет тармоғида дамба ўпирилиши видеоси пайдо бўлди. Видео дамба яқинидаги кранга ўрнатилган кузатув камерасидан олинган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар