15:04 / 02.02.2019
9 085

Тутанхамон дахмасининг сири фош бўлди (фото)

Тутанхамон дахмасининг сири фош бўлди (фото)
Қадимги Миср фиръавни Тутанхамон қабрида 10 йил давомида таъмир ишларини олиб борган мутахассислар томонидан ХХ асрнинг бошларида дахма деворларидаги аниқланган излар ўлик бактериялар эканлиги аниқланди, дея хабар беради Daryo.

Таъмирлаш ишларини йиллар давомида Gettи консервация институти ҳамда Миср қадимий ишлар бўйича вазирлиги мутахассислари амалга оширган. Бироқ, улар илгари ўсаётган микроорганизмлар колониялари деб ҳисобланган деворлардаги изларни қолдиришга қарор қилган.

20-асрнинг 20 йилларида олинган тарихий фотосуратлар билан таққослаганда, доғлар ҳажми ўзгармаган, кимёвий таҳлиллар эса уларнинг ўлик бактериялар эканлигини ва мумия учун хавфсизлигини англатган.

Фото: Google Images
Тутанхамон фиръавни милоддан аввалги 1332—1323 йилларда қадимги Мисрда ҳукмронлик қилган.

У 10 ёшида тахтга чиққан 19 ёшида вафот этган. Тутанхамон қабри 1922 йилда топилган. Бу ерда фиръавннинг мўмиёланган жасади билан лаҳадлар, шунингдек, кўп сонли нақшлар топилган. Узоқ вақт давомида унинг қабри «лаънатланганлигига» ишонилган, сабаби ўша вақтнинг матбуотида мозорни очган тадқиқотчилар сирли ҳолатларда вафот этганлиги ҳақида миш-миш тарқалган.

Бироқ кейин бу «фактлар» журналистлар томонидан «шов-шув» уйғотиш мақсадида амалга оширилганлиги маълум бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тутанхамон дахмасининг сири фош бўлди (фото)