20:45 / 02.02.2019
7 162

Россия ҳарбий кемалари душман кўзини қамаштирувчи тизимга эга бўлди

Россия ҳарбий кемалари душман кўзини қамаштирувчи тизимга эга бўлди
«Roseлектроника» холдинг компанияси Россия ҳарбий денгиз кучларига душман кўзини қамаштириши имконини берадиган 5П-42 «Филин» визуал оптик тўсиқ станцияларини етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар берди.

Ушбу қурилма «Адмирал флота Касатонов» ва 2018 йилда флотга берилган «Адмирал флота Совецкого Союза Горшков» фрегатларига ўрнатилган. Уларнинг ҳар бири икки тўпламдан «Филин» олган. «Шимолий верф» заводида қурилаётган 22350 лойиҳа доирасидаги яна икки кемага ҳам шундай қурилма ўрнатилади.

«Филин» станцияси «Интеграл» тажриба заводи томонидан ишлаб чиқарилган. У тунда ва ғира-шира пайтда визуал-оптик ва оптик-электрон кузатув каналлари ва ўқ отувчи қуролнинг нишонга олиш ҳамда сувости кемалари ва ҳарбий денгиз флоти катерларида қўлланиладиган жанговар қуроллар ишини сусайтиришга мўлжалланган.

Станция иши ёруғлик нурини модуляция қилишга асосланган. Кўриш асаб толаларини зўриқтириш ҳисобига ёруғликнинг паст частотали бўлиши кўриш органларининг вақтинчалик издан чиқишига олиб келади.

«Кўнгиллилар иштирокида тадқиқот ўтказилганда, станция билан ҳимоя қилинган икки метргача узоқликда жойлашган нишонга милтиқдан ўқ отиш вақтида мўлжалга олиш қийинлашгани қайд этилган. Бунда уларнинг 20 фоизи ‘кўз олдида доғлар пайдо бўлиши’ деб таърифланган галлюцинация каби таъсир эффектини ҳис қилган бўлса, 45 фоизи бош айланиши, кўнгил айниши кузатилганидан шикоят қилган», — дейилади хабарда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ҳарбий кемалари душман кўзини қамаштирувчи тизимга эга бўлди