date
views 3 862

Украина президентлиги номзоди учун 70 дан ортиқ киши ҳужжат топширди

Украина президентлиги номзоди учун 70 дан ортиқ киши ҳужжат топширди
Украина президентлигига номзодини рўйхатдан ўтказиш учун марказий сайлов комиссиясига 70 дан ортиқ киши ҳужжат топширди. Бу ҳақда ТАСС хабарига таяниб Kun.uz хабар берди.

"Украина президентлигига номзодини рўйхатдан ўтказиш учун марказий сайлов комиссиясига 70 дан ортиқ киши ҳужжат топширди, улардан 22 нафарига рад жавоби берилди, 28 нафарига номзодлик гувоҳномаси берилди", - дейилади комиссия томонидан. Маълум қилинишича, бугун рўйхатдан ўтказиш учун ўндан ортиқ киши ҳужжат топширган.

Ҳужжат қабул қилиш 3 февраль куни ниҳоясига етади.
Украина президентлиги учун сайлов 31 март куни бўлиб ўтади. 2014 йилги сайловда 23 нафар, 2010 йилда эса 18 нафар киши мамлакат президенти бўлиш учун номзодини кўрсатган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина президентлиги номзоди учун 70 дан ортиқ киши ҳужжат топширди