Шоумен ва Украина президентлигига номзод Владимир Зеленский ғарблик дипломатлар билан учрашувда Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича ўз режалари билан ўртоқлашди, деб ёзади Kun.uz «Страна.ua»га таяниб.
Нашр суҳбатдошининг айтишича, учрашувда Франция элчиси Изабель Дюмон Зеленский Донбасс муаммосини қандай ҳал қилмоқчи эканлигига қизиққан.
«Унинг (Владимир Зеленскийнинг) жавоблари барчани ҳайратга солди. У Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар столига ўтирмоқчи эканлигини айтганида, элчилар ундан президент маъмуриятига радикаллар ўт қўйиб юборишидан чўчиш-чўчимаслигини сўрашди», деган манба.
31 январь куни Зеленский Украинадаги президент пойгасида етакчилик қилаётгани хабар қилинганди. “Рейтинг” ижтимоий гуруҳи ўтказган сўровномага кўра, уни сўралганларнинг 19 фоизи қўллаб-қувватламоқда.
Рейтингнинг 2-ўрнини собиқ бош вазир Юлия Тимошенко эгалламоқда, унга 18,2 фоиз респондентлар овоз беришга тайёр.
Амалдаги президент Пётр Порошенкони 15,1 фоиз иштирокчи қўллаб-қувватлаган.
Украинада президент сайлови 31 мартда бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради