
Ироқда шиа зиёратчиларини олиб кетаётган автобус портлатилган, дея хабар беради «Дарё».
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва яраланганлар бор. Маълумотларга кўра, қўлбола портловчи мослама Салоҳ ал-Дин вилоятидаги Балад шаҳрининг жанубида йўлнинг ён томонига ўрнатилган.
Яна айрим маълумотларга кўра, жангарилар автобусни ўққа тутган. Ҳужум оқибатида бир аёл ҳалок бўлган, саккиз киши тан жароҳати олган.
Таъкидлаш жоизки, зиёратчилар Баладдаги шиа мақбарасига йўл олган бўлган. Ироқда фаолият кўрсатган террорчилик гуруҳларининг ҳеч бири жавобгарликни ўз бўйнига олмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар