Интернетда Децлнинг ўлими тасвирга олинган видео тарқалди (видео)

  • 04 февраль 2019, 15:45
  • 3 046
  • Дунё
  • Интернетда Децлнинг ўлими тасвирга олинган видео тарқалди (видео)
    Фото: Google Images
    Интернет тармоғида рэпер Децл ҳаётининг сўнгги дақиқалари акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди «Sputnik».

    Воқеа гувоҳи 35 ёшли рэпернинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорларнинг жонлантириш ҳаракатларини видеога олган.
    Гувоҳларнинг айтишича, у концертдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган. Гримхонасига кириб, курсига ўтирган ва ҳушидан кетган.

    Рэпернинг концерт раҳбари Павел Беленец шифокорлар тахминан ярим соат давомида унинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилганини айтган. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, «адреналин уколи» қилишган, бироқ у ёрдам бермаган.

    Эслатиб ўтамиз, Децлнинг ўлими ҳақида 3 февраль куни эрталаб маълум қилинган. Бироқ бунинг расмий сабаби ҳали эълон қилинмаган. Унинг яқинлари суд-тиббий экспертизаси якунланишини кутмоқда.

    » » Интернетда Децлнинг ўлими тасвирга олинган видео тарқалди (видео)