21:37 / 04.02.2019
4 350

Instagram’даги рекордчи-тухумнинг муаллифи кимлиги аниқланди

Instagram’даги рекордчи-тухумнинг муаллифи кимлиги аниқланди
Бир неча ҳафта муқаддам ижтимоий тармоқлар ва маркетологлар орасида анча шов-шувга сабаб бўлган рекордчи тухум пости муаллифи кимлиги номаълум эди.

Buzzfeed News ва Mashable нашри журналистлари рекордчи world_record_egg тухум аккаунтини яратган инсон кимлигини аниқлашди.

У Лондондаги the & partnership маркетинг агетлиги ходими Крис Годфри эканлиги ошкор бўлди. Годфри ушбу маркетинг агентлигида арт-директор бўлиб ишлайди. Маркетинг мутахассиси бошқа йирик брендлар билан ҳам ҳамкорликда ишлаган. Улар орасида Google ва Lexus компаниялари бор.

Кўп йиллик тажриба Крисга рекордчи тухум ортидан қанча даромад олиб келгани аниқ эмас, world_record_egg эса АҚШдаги Супербоул мусобақаси учун Hulu трансляцияси рекламаси сифатида хизмат қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Instagram’даги рекордчи-тухумнинг муаллифи кимлиги аниқланди