12:52 / 05.02.2019
5 199

Хитойлик йигит танишишдан олдин ўз севгилиси ҳаётини сақлаб қолган эди

Хитойлик йигит танишишдан олдин ўз севгилиси ҳаётини сақлаб қолган эди
Фото: Метро
Хитойлик йигит нотаниш қизни қутқариш учун донорлик қонини топширди ва бир неча йил ўтгач ўша қиз билан учрашишни бошлади, деб ёзади Дарё.
2008 йилда Тайванда яшовчи Линь Сяофэн жиддий автоҳалокатга учрайди. Унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун беш литр атрофида қон қуйиш ва тромбоцидли концентрат керак бўлади.

Қиз тирик қолади, бироқ унда коагулопатия — қон қуйилиши бузилиши ривожланади. Шу сабабли вақти-вақти билан қон қуйиб туриш талаб этилган. 2011 йилда у яна касалхонага ётқизилади ва фақат донор қон унинг ҳаётини сақлаб қолади.

2017 йилда қиз бошқа шаҳарга кўчиб кетади ва доимий донорлик қилувчи Лянь Чжичен билан танишиб қолади. Ёшлар учрашишни бошлайди ва улар ўртасида «қандайдир боғлиқлик» борлигини ҳис қилишади.
Бир куни Линь йигитга бошидан ўтказганларини гапириб беради. Йигит ҳам 2011 йилда қон топширганини айтади ва балки мен ҳаётингни сақлаб қолгандирман деб ҳазиллашади.

Йигит касалхонага бориб унинг донорлик қони кимга қуйилганини аниқлайди ва ҳақиқатан ҳам қон шу қизга қуйилгани маълум бўлади.
Ҳайратланган йигит барчани қон топширишга чақириб, «Балки сизда ҳам бўлажак турмуш ўртоғингизни ҳаётини сақлаб қолиш имконияти пайдо бўлар», дейди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик йигит танишишдан олдин ўз севгилиси ҳаётини сақлаб қолган эди