06:58 / 06.02.2019
5 487

Филиппинда 2 бош, 2 бурунли ва 3 кўзли чўчқа боласи туғилди

Филиппинда 2 бош, 2 бурунли ва 3 кўзли чўчқа боласи туғилди
Туғилибоқ «Мара Клара» лақабига эга бўлган бу чўчқача Филиппиннинг Султон-Қударат вилоятига қарашли Калиан қишлоғида, Аделина Далипе исмли аёл хонадонида дунё юзини кўрди.

— Мен ўйлайманки, — деди уй бекаси. — Бу чўчқачанинг омади бор экан. Бошқа одам бўлса, балки ўлдириб юбориши мумкин эди. Аммо мен уни ўлдира олмайман. Чўчқача ҳам худонинг бандаси. Уни ҳам худо яратган. Нуқсонлар билан туғилганига қарамай, ҳалитдан жуда кучли ва иродали. Агар ўлиб қолмаса, мен чўчқачани доимо авайлаб-асрайман, парвариш қиламан.

Бундай мутация тиббиётда полицефалия деб номланаркан. Худди шундай аномал ҳолат айрим вазиятларда одамзодда ҳам учраши кузатилган. Агар она қорнида икки эгизак ҳомиланинг бири кўнгилдагидек ривожлана олмаса, улар худонинг қудрати билан бирлашиб, икки бош ва бошқа аъзолари ҳам жуфтга айланади. Лекин нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизими битта бўлади. Аксар ҳолларда шу каби мутация билан туғилганлар кўп яшай олмай, ўлим топади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппинда 2 бош, 2 бурунли ва 3 кўзли чўчқа боласи туғилди