Россияда туғуруқхона ёнида қурбонлик учун қўй сўйган шахс безори сифатида ҳибсга олинди

  • 06 февраль 2019, 10:50
  • 3 040
  • Дунё
  • Россияда туғуруқхона ёнида қурбонлик учун қўй сўйган шахс безори сифатида ҳибсга олинди
    Фото: «STV»
    Сургут туғуруқхонаси ёнида қўйни қурбонлик келтирган эркак майда безориликда айбдор деб топилди ва икки суткага ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Daryo» хабар бермоқда.

    Эркак Сургутнинг чекка қисмидаги Белый Яр посёлкасида яшовчи 32 ёшли фуқаро эканлиги аниқланди. У қўлга олингандан сўнг ўша куни учинчи фарзанди туғилганлиги, шунинг учун мусулмон анъаналарига кўра, қурбонлик келтириб, қўй гўштини яқинлари ва эҳтиёжмандларга тарқатмоқчи бўлганлигини маълум қилган. Эркак шаҳар аҳолисидан узр сўраган.

    Аёллар ва болалар кўз ўнгида амалга оширилган маросим 3 февраль куни Instagram’га жойланган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари видеодаги одамларни танқид қилган, бироз вақтдан сўнг эркакни полиция қидира бошлаган. У ИИБга ўзи келган.

    » » Россияда туғуруқхона ёнида қурбонлик учун қўй сўйган шахс безори сифатида ҳибсга олинди