16:33 / 06.02.2019
4 339

Осетияликлар келин ўғирлашга қарши «уруш» эълон қилишди

Осетияликлар келин ўғирлашга қарши «уруш» эълон қилишди
Шу кунларда Шимолий Осетиядаги бир гуруҳ активистлар Кавказ халқлари орасида қадимий урф ҳисобланмиш келин ўғирлашни тақиқлашга оид имзо йиғишга киришди. Активистларнинг айтишича, бу урфда ҳеч қандай романтика мавжуд эмас. Ўғирлаб кетилган келинларнинг ўзи кейинчалик бу ҳақда эшитишни ҳам исташмаяпти экан.

— Биз осетин халқи, — дейилади келин ўғирланишига қарши битилган чақириқда. — Бу қадимий урф-одатни ёввойилик ва ҳурматсизлик сифатида қабул қиламиз. Қизларимизни куппа-кундузи катта кўча ўртасида кўтариб олиб худди қўй каби машинага ортишади-ю, қочиб қолишади. Бу ғирт цирк томошасининг ўзи-ку! Қачон унга барҳам берамиз?..

Эслатиб ўтамиз, ўтган аср ўрталарида Кавказда келин ўғирлаш анъанаси қисман барҳам топганди. Аммо тўқсонинчи йилларга келиб бу одатга яна юз фоиз амал қила бошлашди. Аммо ўшандан бери келин ўғирлашга қарши ҳукуматлар миқёсида кескин кураш олиб борилмоқда. Кимки қизи ёки синглиси қаллиқ тарафидан ўғирлаб кетилгани ҳақида полицияга хабар берса, албатта жиноий иш қўзғатилади. Масалан, 2018 йил декабрида Ингушетияда қизнинг акаси шикоят қилгач, синглисини ўғирлаб кетган 23 ёшли йигит қўлга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Осетияда эса бу ҳолат сал бошқачароқ. Ўғирлаб кетилган қизларнинг ўзи ҳам қаллиққа қарши ҳеч қандай эътирози йўқлигини баён қилиб тургандан кейин полициячилар нима қилсин?

Агар активистларнинг чақириғи, Осетия раҳбарларига йўллайдиган талабномаси иш берса, бу республикада қиз ўғирлашга албатта барҳам берилади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Осетияликлар келин ўғирлашга қарши «уруш» эълон қилишди