
Аралаш йўналиш (ММА) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг Instagram’да айтишича, отаси Абдулманноп Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировдан қора рангдаги Mercedes’ни совға сифатида қабул қилиб олди.

Фото: Instagram/ @khabib_nurmagomedov
Спортчи отаси ва «Доғистоннинг жуда кўп оилаларига» қаратган эътибори учун сиёсатчига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, кичик Нурмагомедовнинг эслашича, Қодиров «биродар Доғистон халқига» нисбатан муносиб ишларни амалга оширган.
2018 йилнинг ноябрида Чеченистон раҳбари беш ёшли Раҳим Куриевга тўрт минг марта гавдасини кўтариб-тушира олгани учун оқ Mercedes совға қилганди. Машина Аҳмад-Ҳожи Қодиров жамғармаси номидан болакайга топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар